Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!).
Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилишича, яманлик бир қанча одамлар ҳаж қилган пайтларида озуқа тайёрлаб олмасдан, биз таваккул қилувчилармиз, дерканлар. Кейин тиланчилик қилиб, одамлардан озуқа сўрарканлар. Шунда мана шу оят нозил бўлибди: (وَتَزَوَّدُواْ
таъминланиб олинг!). Бу оятнинг ҳақиқий маъноси сафар учун озуқа олишдир.


Аллоҳ Таоло сафар учун моддий озуқа олиш зарурлигидан огоҳлантирар экан, моддий озуқа билан бирга ундан кўра яхшироқ яна бир озуқа ҳам олиш зарурлигини ҳам айтиб ўтяпти. Мажозий маънодаги бу озуқа энг яхши тиргакдир. У шаръий маънодаги тақводир, яъни, Аллоҳдан қўрқиш ва У Зотга итоат этишдир.


Аллоҳ Таоло йўл кўрсатяптики, ҳожи ҳажда одамлардан тиланиб юрмаслиги учун йўл озуқасини олсин. Бу моддий озуқага ундан яхшироқ бўлган яна бир озуқа яъни, Аллоҳдан тақво қилиш, У Зотга итоат этиш, У Зотнинг буюрганларини қилиш ва У Зотнинг тақиқларидан тийилиш озуқаси ҳам қўшиб қўйиляпти.


Аллоҳ Таоло оятни барча ақл эгаларига Аллоҳдан қўрқишни тайинлаш билан якунлаяпти. Нима учун хитоб ақл эгаларига, ақллиларга қаратиляпти? Негаки, яхшилик нимаю ёмонлик нималигини, Аллоҳнинг раҳмати нимаю азоби нималигини, ўзларига нима фойдалигу нима зарарлигини ажрата оладиганлар ва шу ажрата олишларидан келиб чиқиб, гуноҳлардан тийиладиганлар, тоат орқали Аллоҳга яқин бўлишга ҳаракат қиладиганлар ва шу билан тақводорлар сафидан жой оладиганлар ана ўшалардир.

 

4- Аллоҳ Таоло баён қиляптики, ҳаж ойларида эҳром боғлаган одамга савдо ишлари билан ва шу қабилдаги бирор ҳайвонини ё машинасини ижарага бериш каби ишлар билан шуғулланиш жоиз. Модомики, у ният қилиб, Худо учун ҳаж қилишга эҳром боғлаган ва ҳажнинг ҳамма шартларию рукнларини бажарган экан, бу ишлари унинг ҳажини бузмайди.

 

Ҳаж ҳам ибодатдир, унинг тўғри бўлиши учун ният шартдир, шунинг учун ҳажга эҳром боғлаган одамнинг худди намоздаги одамдек бошқа ишлар билан машғул бўлиши дуруст эмас, дейилмайди.

 

Негаки, ибодатларда қиёс йўқдир. Ибодатларда улар борасида ворид бўлган ҳужжатга амал қилинади. Ҳаж намозга қиёсланмайди. Намозга эҳром боғлангандан кейин бошқа иш қилишга вақт

 

156-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208